27.05.2016 2519

Самарқанд вилоятида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” рукни остида семинар бўлиб ўтди


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси, Ташқи иқтисодий алоқалар, савдо ва инвестициялар вазирлиги вилоят бошқармаси, “Ўзстандарт” агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида “Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган” рукни остида вилоятимиз кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган янги маҳсулотлар тақдимотига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

    

Семинарнинг асосий мақсад ва вазифалари маҳаллий тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизматларни кенг оммага тарғиб этиш, товар ишлаб чиқарувчилар орасида ўзаро хамкорлик алоқаларини ўрнатишга кўмаклашишдан иборатдир.

Тадбирда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш, уларнинг билим даражалари ошишига имконият яратиш, эришган ютуқларини кенг тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Самарқанд Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси бўлими бошлиғи А.Акрамов маърузаси тингланди.

    

Семинар якунида иштирокчилар ташаккурнома ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.