20.01.2020 533

Ҳиндистонда ўтказиладиган ўқув курсларига таклиф этамиз!


Ҳиндистон техник ва иқтисодий ҳамкорлик (ITEC) дастури доирасида 2020 йилида ташкил этиладиган ўқув курсларига қабул бошланганлигини маълум қиламиз.

Маълумот учун: Ушбу дастур ўз ичига 309 ўқув курсларини олади. Ташкилотчилар томонидан барча харажатлар қоплаб берилади.

Иштирокчилар учун талаблар:

  • ёши: 25 дан 45 гача;
  • инглиз тилида эркин сўзлаша олиши;
  • ўқув курслари мезонларига тўғри келиши;
  • ўқув курси бошланиш санасидан икки ой олдин барча керакли ҳужжатларнинг топширилиши.

“ITEC” дастурига ҳужжат топшириш электрон саҳифада (www.itecgoi.in) рўйхатдан ўтган ҳолда амалга оширилади. Шунингдек, ҳужжатларнинг бир нусхаси номзодга тегишли вазирлик ва идораларнинг тавсияномаси билан бирга Савдо-саноат палатаси орқали Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонасига топширилади.

Ушбу масала юзасидан қўшимча саволлар мавжуд бўлган ҳолларда g.dinara@chamber.uz э-манзилига жўнатишингиз мумкин.

 

ССП