20.01.2020 716

ССП томонидан “Бухорогазсаноатқурилиш” АЖнинг 33 млрд. сўмлик дебиторлик қарзи ундириб берилди.


Савдо-саноат палатаси Бухоро ҳудудий бошқармаси томонидан 2019-йилнинг октябрь ойида “Бухорогазсаноатқурилиш” АЖ манфаатида Тошкент туманлараро иқтисодий судига “Узбекнефтегаз” АЖга нисбатан  33 млрд. сўм миқдоридаги дебиторлик қарзини ундириб бериш юзасидан даъво аризаси киритилди.

ССП томонидан киритилган даъво аризаси тўлиқ қаноатлантирилиб, “Бухорогазсаноатқурилиш” АЖнинг ҳуқуқий манфаатлари тикланишига эришилди.

“Мазкур дебиторлик қарзининг ундирилиши туфайли “Бухорогазсаноатқурилиш”  акциядорлик жамиятининг бюджет олдидаги 13 млрд. сўмдан зиёд солиқ қарзлари, шу билан бирга ишчи ходимларнинг 3 ойлик яъни 9 млрд. сўмдан ортиқ ойлик иш ҳақлари қопланди – дейилади “Бухорогазсаноатқурилиш” акциядорлик жамиятининг Савдо-саноат палатасига ёзган ўз миннатдорчилик хатида.

Агар сизнинг фаолиятингизда шунга ўхшаш муаммолар бўлса Савдо-саноат палатасига мурожаат этишингиз мумкин.

ССП Ахборот-хизмати