31.01.2020 808

Фахрий-ҳарбийлар иштирокида «Тадбиркорлик фаолиятини такомиллаштириш» мавзусида ўқув курси ўтказилди


Жорий йилнинг 27-31 январь кунлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Наманган вилоят бошқармаси хузуридаги “Замонавий келажак таълим” нодавлат таълим муассасаси томонидан Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармаси, вилоят мудофаа ишлари бошқармаси ва Фахрийлар ишлари бўйича кенгаши билан ҳамкорликда фахрий-ҳарбийлар учун «Тадбиркорлик фаолиятини такомиллаштириш» мавзусида 5 кунлик ўқув курси ташкил этилди.

Мазкур ўқув курси 2019 йил сентябрь-октбрь ойларида фахрий-ҳарбийлар иштирокида ўтказилган ўқув курсининг узвий давоми хисоюланади. Унда тадбиркорлик учун 7 қадам, тадбиркорлик фаолятини бахолаш ва кичик бизнес корхоналарини бошқариш, кичик корхоналарнинг юридик маъсулияти, оилавий тадбиркорлик фаолиятини такомиллаштириш учун сармоялар ва уларнинг манбаалари, ҳорижий ҳамкорлар билан ишлаш, тадбикорлик фаолияти юзсидан ҳисоботларни шакллантириш ва уларни тақдим этиш тартиблари каби мавзуларда иштирокчиларнинг билим ва кўникмалар шакллантирилди.

Маъумот учун: 2019 йил 7-11 октябрь кунлари фахрий-ҳарбийларни тадбикорлик фаолиятига жалб этиш мавзусида 5 кунлик тренинг ташкил этилган. Мазкур ўқув курсида 14 нафар фаҳрий-ҳарбий иштирок этган холда, улардан 8 нафар ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаган.

Ўқув курси жараёнида иштирокчи-фахрий-ҳарбийлар ўз корхоналарининг бизнес режалари ишлаб чиқдилар.

Шунингдек, ўқув курси жараёнида иштирокчиларга Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тараққиёт дастурининг “Фарғона водийсида фермерларни иқлим ўзгариши хатарларига мослашувчанлиги ва барқарорлигини ошириш” лойиҳаси доирасида техник ёрдам кўрсатиладиган бизнес лойиҳалар танловининг талаблари тўғрисида тушунчалар берилди.Танлов хужжатлари чоп этилган холда тақдим этилди.

Ўқув курси иштирокчиларига ўз корхоналарни мувоффақиятли бошқариш, ишлаб чиқарган махсулотларни ҳаридорларга етказиб беришга кўмаклашиш мақсадида ўқув-услубий қўлланмалар, ўқув курси якуни бўйича махсус сертификатлар тақдим этилди.

ССП Ахборот-хизмати