06.02.2020 845

Деҳлида "Ҳиндистон - Марказий Осиё" ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди


Бугун, 6-феврал куни Деҳлида (Ҳиндистон) "Ҳиндистон-Марказий Осиё" ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Ҳиндистон ССП президенти С.Редди, Ўзбекистон Республикаси ССП раиси А. Икромов, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг махсус элчиси Б.Сарсенбаев, Тожикистон Республикаси ССП раисининг ўринбосари О. Саногов, Туркманистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Ш.Гелдйназарова, Қирғизистон Республикаси ССП вакили Б.Калибек углу табрик нутқлари билан иштирок этишди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар иш қоидалари ва Ишбилармонлар кенгашининг қўшма декларацияси тўғрисида келишиб олдилар.

Ўзбекистон Республикаси ССП раиси А. Икромовнинг Ҳиндистонга ташрифи давом этмоқда.

 

ССП Ахборот хизмати