10.02.2020 904

Жиззах вилоятида «Тадбиркорлик асослари» ўқув курслари бўлиб ўтди.


Жорий йилнинг 3-7 февраль кунлари Жиззах вилояти Зарбдор туманида «Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш» бўйича ўқув курслари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги ПФ-5016-сонли Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда,  2017 йилнинг 1 июнидан бошлаб ҳар бир туманда хусусийлаштирилган объектлар негизида лойиҳаларни амалга ошираётган тадбиркорлар учун  ўқув курсларини ташкил этиш белгиланган. Мазкур қарорнинг ижросини тўлақонли таъминлаш мақсадида Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази Жиззах филиали томонидан Зарбдор туманида “Тадбиркорлик асослари”  ўқув курслари бўлиб ўтди.

Шунингдек ушбу ўқув курсда Зарбдор туман Хокимининг биринчи ўринбосари Д. Рахматуллаев “Ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун яратилган ташкилий жиҳатлари ва қўллаб-қувватлаш тадбирлари” мавзусида маъруза қилди. Шу қаторда ўқув курсда Зарбдор туман иқтисод бошқармаси бўлим бошлиғи А.Мамиров, вилоят молия бошқармаси мутахассиси З.Мамадалиев, Зарбдор туман Давлат хизматлари бош мутахассиси Э.Маматкулов, вилоят “Микрокредит” банк амалиёт бўлими бошлиғи М.Юсупов, Божхона бошқармаси катта инспектори Б.Самадов, вилоят Давлат активлари бошқармаси мутахассиси Д.Бабанов ва бошқа мутахассислар эштирок этишиб, ёшларимизга маъруза қилишди ва саволларга жавоб беришди.  Ўқув курсда 40 нафар тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшларимиз қатнашишди.

ССП Ахборот-хизмати