10.02.2020 238

ССП ташаббуси билан Бухоро туман тадбиркор ва фермерлар делегацияси Туркия сафарида бўлди


Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан 27 январь - 3 февраль кунлари 22 нафар тадбиркорлар ва фермер хўжаликлари раҳбарларидан иборат делегацияси Истанбул ҳамда Бурса шаҳарларидаги ривожланган саноат ва тўқимачилик корхоналарининг фаолияти билан яқиндан танишиб, ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида хизмат сафарларида бўлиб қайтишди.

Делегация аъзолари 29 январь куни Истанбул "Тўқувчилик ва Кийим-кечак Экспорт Қилувчилар Уюшмаси" раҳбари ва аъзолари "ASYA", "SENER", "YILMAZ" компаниялар раҳбарияти билан В2В форматдаги учрашувлар ташкил этилди. Делегация аъзолари уюшма таркибига кирувчи "UGUR" ҳамда "MAY" компанияларида бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишдилар ва ўзаро тажриба алмашдилар.

Ўзбекистон делегацияси ташрифининг 30-31 январь кунлари Бурса савдо-саноат палатасида меҳмон бўлиб, шаҳардаги тўқимачилик, интенсив боғлар ҳамда иссиқхоналар фаолияти билан яқиндан танишди. Ва музокаралар натижасида Бухоро туманидаги "Арбоб Ҳусен Гадой" фермер хўжалиги Бурсанинг "S.S.Kestel Sus Bitkileri Ve Meyva" ширкати билан 65 000 долларига 20 000 дона интенсив пакана мева кўчатини харид қилиш бўйича шартнома имзоланди.

Делегация аъзолари 1-2 февраль кунлари Истанбул шаҳрида хам ташриф буюришди. Улар "EMITT 2020"  24-Шарқий Ўрта ер денгизи халқаро сайёҳлик ва туризм кўргазмасида иштирок этиб, соҳани ривожлантириш бўйича жаҳон тажрибаси билан яқиндан танишиб қайтдилар.

Бу борадаги ҳамкорлик алоқалар давом этади. Бизни кузатиб боринг.

 

ССП Матбуот хизмати