12.02.2020 502

“ Automexanika Astana ” ва “ Futuroad Ехро Astana ” халқаро кўргазмаларига барча тадбиркорларни таклиф этамиз


15-17 апрел кунлари Қозоғистоннинг Нурсултон шаҳрида жойлашган халқаро “Експо” майдонида  “Automechanika Astana” “Futuroad Ехро Astana” халқаро кўргазмалари ташкил этилади.

“Automechanika Astana” кўргазмаси  Қозоғистон, Европа, Россия ва Осиёнинг автомобил бозорида етакчи компанияларни бир жойда жамлаган ҳамкорлик ўрнатувчи майдон сифатида ўзини намоён этган бўлиб,  Қозоғистон ва Марказий Осиёда эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш, автомобил қисмлари, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш учун ускуналар ва товарларнинг халқаро кўргазмаси ҳисобланади.

“Futuroad Ехро Astana”  кўргазмаси тижорат ва юк транспорти саноатини ривожлантириш, шунингдек, Қозоғистон ва Марказий Осиёда йўл қурилишини ривожлантиришни янада жадаллаштириш мақсадида ташкил этиладиган халқаро кўргазма.

Кўргазмалар тадбиркорлар учун қуйидаги имкониятларни тақдим этади.

1.Маҳаллий маҳсулотларни соҳа мутахассисларига намойиш этиш ва сотишни имкониятини қо’лга киритиш;

2. Қозоғистоннинг бошқа мамлакатлари ва Россиянинг Қозоғистон билан чегарадош минтақаларида юк ташиш билан шуғулланадиган компаниялар билан бизнес алоқаларини ўрнатиш.

3. Янги мижозлар, етказиб берувчилар, дистрибюторлар ва шерикларни жалб қилш.

Мазкур  кўргазмалар кенг доирадаги бизнес тадбирлар, шу жумладан соҳа мутахассислари ва етакчи компаниялар тақдимотлари ва семинарлари асосида ўтказилади.

Кўргазмлар ҳақида батафсил мълумот олиш: http://futuroad.kz/  http://automechanika.kz/

ССП Ахборот-хизмати