12.02.2020 493

Худудларда тадбиркорликни ривожлантириш учун яратилган шароитлар ўрганилмоқда


Ўзбекистон Савдо-саноат Палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи С. Эргашев, ССП Ижро этувчи қўмитаси Бошқарма бошлиғи Д. Ҳамраев ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳолатини ўрганиш ва Бош Вазир қабулхоналари, Халқ қабулхоналари фаолияти билан танишиб чиқиш мақсадида Тошкент вилоятининг Зангиота, Тошкент, Пискент туманлари ва Нурафшон шаҳрига ташриф буюрди.

Танишув давомида туман ва шаҳар миқёсида тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, хорижий давлатлар тажрибаси асосида аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ўрганилди ва тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, ССПнинг Тадбиркорликка кўмаклашиш Марказлари томонидан кичик ва ўрта бизнес вакиллари манфаатларини ҳимоя қилиш ва  уларга кўмаклашиш йўлида амалга ошираётган ишлари таҳлил қилинди. Ташриф сўнгида керакли тафсиялар ишлаб чиқилди.

Ҳудудларда тадбиркорликни янада ривожлантириш ва мамлакатимизда бизнес муҳитини янада яхшилаш йўлида ўтказилаётган ишчи ташрифлар бошқа ҳудудларда ҳам давом этади. 

 

ССП Ахборот хизмати