08.06.2016 2598

Электрон тижорат тизими янада такомиллашади


"Электрон тижорат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, электрон тижорат субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш ҳамда электрон тижорат субъектлари томонидан битимлар содир этилиши тартибини, электрон тижоратда қўлланадиган электрон ҳужжатлар ва хабарларни сақлаш тартибини белгилаш мақсадида 2016 йил 2 июндаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Электрон тижоратда битимларни амалга ошириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 185-сонли Қарори қабул қилинди.