20.02.2020 248

ССПнинг Сирдарё вилояти худудий бошқармаси томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида 2019 йилда амалга оширилган ишлари тўғрисида


Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 июндаги “Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5087-сонли Фармони ва бошқа норматив хужжатларда Савдо-саноат палатасига тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантириш борасида қатор вазифалар юклатилган бўлиб, Бошқарма, Тадбиркорлик кўмаклашиш маркази ва унинг туман, шаҳар бўлинмалари, “Ҳунарманд” уюшмаси вилоят бошқармаси томонидан 2019 йилда бир мунча ижобий ишлар амалга оширилган.

Судларда ҳуқуқий ҳимоя:

2019 йилда тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича судларга 3812 та даъво аризалари киритилган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирганда, 1020 та ёки 26 фоизга ошганини кўриш мумкин.

“Тошкент вилояти тажрибаси”:

Сирдарё вилоятида ўтказилган тадбир ва йиғилишларда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва ривожлантириш масалалари бўйича бугунги кунгача 120 та мурожаат қайд этилган бўлиб, бошқарма томонидан 32 та масала ўз ечимини топган, ахборот бериш хусусиятига эга бўлган 22 та мурожаатга тушунтиришлар берилган.

Туманларда ташкил этилган штаблар орқали 2020 йил давомида мутасадди ташкилотлар раҳбарлари билан ҳамкорликда вилоятнинг 11 та туман, шаҳарида тадбиркорлик субъектлари билан тадбиркорлик фаолиятида юзага келаётган муаммоларни ўрганиш, ҳал этиш бўйича тадбирлар ўтказиш давом эттирилади.

Ташқи иқтисодий фаолият:

2019 йилда Сирдарё вилояти бўйича жами 117 та компания ташқи бозорга ўз маҳсулотларни сотди.

Шундан ҳудудий бошқарма томонидан 50 та корхонага умумий қиймати 220 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулотларини хорижий давлатларга экспорт қилинишида экспорт шартномалар топишда ҳам амалий ёрдам кўрсатилган. Бунда экспорт қилинган маҳсулотлар асосан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳисобланади. Маҳсулотлар асосан Россия, Қозоғистон, каби давлатларга экспорт қилинган.

Тадбиркорликка ўқитиш ва қайта тайёрлаш:   

Давлат рақобат қўмитасининг Тадбиркорликка ўқитиш маркази билан ҳамкорликда ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган аҳоли, айниқса ёшлар учун “Тадбиркорлик асослари” мавзусида жами 47 та ўқув семинарлар ташкил этилиб, 817 та тингловчи иштирок этган.

Бошқарма, туман, шаҳар ҳокимликлари, Адлия, Солиқ, Божхона бошқармалари иштирокида туман, шаҳарларда жами 52 маротаба семинар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ташкил этилиб, жами 1680 нафар тадбиркорлар иштирок этган ва уларнинг муаммолари ўрганилган.

 

Агарда сизнинг ҳам тадбирколик фаолиятингизда шу каби муаммолар юзага келса ўз ҳудудингиздаги Савдо-саноат палтаси ёки Ахборот хизматининг @SSP_press телеграм аккаунтларига мурожаат қилишингиз мумкин.

 

ССП Ахборот хизмати