20.02.2020 282

Савдо-саноат палатаси Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Ёш тадбиркор – юртга мададкор” шиори остида семинар ташкил этилди


Тадбирда асосан “Хар бир оила тадбиркор” давлат дастури тўғрисида банклар томонидан ажратиладиган имтиёзли кредитлар тўғрисида батафсил маълумотларни вилоят Марказий банк бош бошқармаси мутаҳасиси Шобўтаев Акбар таъкидлаб ўтди.

Янги солиқ кодекси тўғрисидаги маълумотларни вилоят Давлат Солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи А.Абдушукурув томонидан бўлажак, ёш тадбиркорларга кенг тушунчалар берилди.
Вилоят Агро банк мутаҳасиси Шойимқулов Бобур ўз сўзларида кредит олишнинг авзалликлари ва кредит олиш тартиблари тўғрисида маълумотларни ёшларга етказди.

Бундан ташқари вилоят “Ҳунарманд уюшмаси” раиси М.Рахматов, вилоят Божхона бошқармаси бўлим бошлиғи, вилоят Адлия бошқармаси вакиллари томонидан ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилаётгани таъкидланди.
Учрашувда ёшларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашишда муҳим омил бўлаётгани қайд этилди.
Ёшларда тадбиркорликка оид билим ва кўникмаларни шакллантириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, имтиёзли микрокредитлар олишида кўмаклашиш, уй меҳнати ва касаначиликни, ишлаб чиқаришни ривожлантиришда Савдо саноат палатаси томонидан ўтказиб келинаётган “Менинг бизнес ғоям” ва “Ёш тадбиркор – юртга мададкор” лойиҳаларининг аҳамияти катта.
Тажрибали тадбиркорлар ўз ютуқлари ва ҳозирги кунда соҳага қаратилаётган катта эътибор тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Мутахассислар ёшларга тадбиркорлик фаолиятига оид қонунлар, бизнес-режа тузиш ва уни амалга оширишда банк кредитларидан фойдаланиш каби масалалар юзасидан тушунча ва тавсиялар берди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Тадбир сўнгида Ховос туманида фаолият юритувчи ёш тадбиркор Эгамқулов Сардор томонидан хатто кредит олмасдан хам тадбиркорлик фаолиятини бошлаш мукинлиги ва буни ўз фаолияти давомида амалда синаб кўрганлиги ҳамда эришилган ютуқлари тўғрисида бўлажак тадбиркорлар билан ўртоқлашди. Тадбиркор ўз сўзида тадбиркорлик фаолиятини юритишда Савдо саноат палатасининг ўрни беқиёс эканлигини тушунтириб берди.

 

ССП Ахборот хизмати