20.02.2020 781

29-чи “Петерфуд-2020” Халқаро озиқ-овқат кўргазмаси


17-19 ноябр кунлари Санкт-Петербург шахрида 29-чи “Петерфуд 2020” Халқаро озиқ-овқат кўргазмаси бўлиб ўтади.

Таъкидлаш жоизки, “Петерфуд” озиқ-овқат соҳасида Россиянинг Шимоли-Ғарбий минтақасидаги энг йирик кўргазма ҳисобланади.

Шунингдек, кўргазма доирасида ихтисослаштирилган “Чакана савдо тармоқларида нотижорат харидлар” "5-чи Шимолий-Ғарбий савдо форуми" ташкил қилиш режалаштирилган.

Сизни ушбу кўргазмада қатнашишга таклиф этамиз. Тўлиқ маълумотларни қуйидаги рақам ёки электрон почта орқали олишингиз мумкин: +7 812 327 49 18 (ички 408), +7 921 580 35 66; электрон почта: info@peterfood.ru, масъул шахс Элена Прикота.

 

ССП Ахборот хизмати