21.02.2020 526

Тошкент халқаро инвестиция форуми ноябрь ойига қолдирилди


Коронавирус тарқалиши сабабли глобал эпидемиологик вазият ёмонлашаётган бир пайтда, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг ялпи мажлисини 2020 йил ноябрьга қолдиришга қарор қилди. Бу ҳақда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Мазкур ўзгариш, 2019 nCоv вируси форум иштирокчилари, шу жумладан чет эллик меҳмонлар ва мамлакатимиз фуқаролари орасида тарқалишининг олдини олиш зарурати билан амалга оширилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, форумда рўйхатдан ўтганлар сони 1706 кишини ташкил этиб, улардан бизнес вакиллари - 1284, хорижий давлатлар - 422, оммавий ахборот воситалари – 42тани ташкил этди. Рўйхатга олинган халқаро иштирокчилар  дунёнинг 63 мамлакатини қамраб олади.

Тошкент халқаро инвестиция форумини ташкил қилиш санаси тез орада эълон қилинади.

 

ССП Ахборот хизмати