21.02.2020 280

Жиззах вилоятида «Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш» бўйича ўқув курслари давом этмоқда


Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш Республика маркази Жиззах филиали томонидан Зафаробод туманида Жорий йилнинг 17-21февраль кунлари Ўқув курслари бўлиб ўтди.

Шунингдек ушбу ўқув курсда Зафаробод туман Хокимининг биринчи ўринбосари К.Ризаев “Ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун яратилган ташкилий жиҳатлари ва қўллаб-қувватлаш тадбирлари” мавзусида маъруза қилди.

Шу қаторда ўқув курсда Зафаробод туман ДСИ инспектори Т.Юлдашев: бухгалтерия хисоби, солиқ ва молиявий хисобот, солиқлар ва мажбурий тўловлар улар бўйича имтиёзлар, савдо ва хизмат курсатишда назорат касса машиналари (виртуал касса) ва тўлов мавзусида маъруза килди.

Вилоят Бандлик бош бошкармасидан Ф.Ахмеджанова мехнат қонунчилиги, кадрларни танлаш ва ўкитиш мавзусида, Вилоят «Кафолат сугурта компанияси» АЖ вилоят филиали мутахасиси О.Номозбоев «Тадбиркорлик фаолияти юритишда суғурта турларининг турлари» туғрисида, Вилоят божхона бошкармасидан Ф.Эшалиев: ташқи иқтисодий фаолият, экспорт ва импорт операциялари тўғрисида тингловчиларимизга маъруза қилишди ва саволларга жавоб беришди.

Ўқув курсда 51 нафар тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшларимиз қатнашишди.

 

ССП Ахборот хизмати