21.02.2020 243

Сурхондарё вилоятида «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва химоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари» тўғрисида семинар ўтказилди


Жорий йилнинг 21 февраль Сурхондарё вилояти Қизирик тумани ҳокимияти биносида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 май «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5718-сон Фармони мазмун ва моҳиятини кенг тушунтириш ва жойларда учрашувлар ўтказиш бўйича семинар ташкил этилди.

 

Ушбу учрагувда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Пардаев, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўринбосари Ж.Мамажанов, Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўкитиш республика маркази директори У.Камалетдинов, бошқарма бошлиғи А.Турхалов ва бошка вазирликлардан вакиллар иштирок этишди ва ўз сохалари бўйича маъруза қилишди.

 

ССП Ахборот хизмати