21.02.2020 84

Фарғона вилоятида аҳолини тадбиркорликка кенг йўналтириш тадбирлари изчил давом этади.


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва Тадбиркорлик фаолиятини ўқитиш республика маркази Фарғона вилоят филиали томонидан Марғилон шахар 1-сонли Тиббиёт коллежи биносида “Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам” мавзусида кенг қамровли ўқув семинари ташкил қилинди.

Ушбу ўқув семинарда ва Тадбиркорлик фаолиятини ўқитиш республика маркази Фарғона вилоят филиали рахбари Атаисматов Иқболжон,“Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам” Агробанк кредит бўлими бошлиғи Мирзажонов Нодирбек “Бизнес режа ишлаб чиқишда асосий тамойиллар.Гаров” ,”Ёшлар келажагимиз” жамғармаси Марғилон шахар филиали рахбари Э.Рахмонов, “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури хамда жамғарма фаолияти тўғрисида ,Марғилон шаҳар ТКМ рахбари Расулова Гулхумор “Танланган фаолият йўналиши бўйича бизнесни ташкил этиш асослари” мавзуларида  маьрузалар қилишди.Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган семинарда 210 нафар ёшлар ва тадбиркорлик қилиш истагини билдирган ахоли вакиллари қатнашди.