24.02.2020 280

Аҳоли ва тадбиркорлар учун ўқув курслари


Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида жорий йилнинг 10-14 февраль кунларида «Тадбиркорлик асослари» мавзусида Қўнғирот саноат касб-ҳунар коллежида навбатдаги ўқув курси бўлиб ўтди.
Ўқув семинарда Қўнғирот тумани ҳокимининг ўринбосари Турсынбеков Бердах “Ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун яратилган ташкилий жиҳатлари ва қўллаб-қувватлаш тадбирлари”  ҳамда «Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам» мавзуларида Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари Рзаева Гульзира маъруза қилишди.


10 февралдан 14 февралга қадар ўқув семинарида Иқтисодиёт ва саноат бўлими бош мутахассиси О.Абдуллаева, Давлат хизматлари маркази бўлими бошлиғи Ж.Курбаниязов, АТ «Халк банк» туман филиали бўлими бошлиғи М.Абылов, туман молия бўлими мудири О.Молбаев, Қўнғирот тумани Давлат солиқ инспекцияси ДУК бошлиғи З.Абдурахманов, божхона бошқармаси «Қўнғирот» пости ката инспектори Б.Калжанов, «Ёшлар иттифоқи» туман жамғармаси мутахассиси А.Кууатбаев, Ўзлидеп Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши туман аппарати бошлиғи ўринбосари З.Туребаева, ФВВ туман бўлимии бошлиғининг ўринбосари М.Халмуратов, туман ер ресурслари ва кадастр бўлими бошлиғи Р.Давлетьяров ва Қўнғирот тумани Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази (ТКМ) бошлиғи Алламбергенов А. ўз соҳалари бўйича маъруза қилишди.
Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржаси Қорақалпоғистон Республикаси филиали маклери У.Отениязов «Хомашё ва ресурслардан фойдаланиш хуқуқини олиш ва электрон савдо» буйича маъруза қилиб тушинтириб хамда берилган саволларига батафсил жавоб берди. «Кафолат суғурта компанияси» АЖ Қўнғирот тумани филиали бошлиги Ю.Нарбаев тадбиркорлик фаолиятини юритишда суғурта турларининг ахамияти ҳақида тушинтириш берди.


Давлат активларини бошқариш Агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бўлими бош мутаҳассиси Д.Халмуратов тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолияти учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкаларини сотиб олишда «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукционида иштирок этиш шартлари бўйича семинар иштироқчиларига маъруза қилдилар.
Бугунги кунда Капитал бозорини ривожлантиришга оид амалга оширилаётган ишлар, қонунчиликларга киритилаётган ўзгартишлар, фонд бозорининг истиқболлари, қимматли қоғозлар чиқариш орқали аҳолининг эркин маблағларини инвестицияга жалб қилиш учун яратилаётган имкониятлар тўғрисида Капитал бозорини ривожлантириш Агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси худудий бошкармаси бошлиги Т.Ганиев тўхталиб ўтди. Шунингдек, акциялар сотилишидан тушадиган маблағлар акциядорлик жамиятлари тараққиётига сарфланса, иккинчи томондан, уларни харид қилган инвестор жамият акциядори сифатида ўз акциялари бўйича даромад-дивиденд олиш, жамиятни бошқаришда қатнашиш ва қонунчиликда белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ҳақида Т.Ганиев айтиб ўтди.

       Ўқув курси якунида 51 нафар тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшларимиз ва тадбиркорлар қатнашишди ва уларга сертификатлар топширилди.
Ташкил этилган ўқув курси жараёнларида аҳоли ва тадбиркорлар учун “Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш” ўқув курсларини янада такомиллаштириш бўйича доимий сўровномалар ўтказилиб борилади.

 

ССП Ахборот хизмати