24.02.2020 204

Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик ташаббусларини кўллаб-кувватлаш мақсадида “Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам” мавзусида 2та ўқув семинарлари бўлиб ўтди


Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида тадбиркорлик ташаббусларини кўллаб-кувватлаш ва аҳолининг кенг қатламини руҳлантириш ва уларнинг молиявий саводҳонлигини ошириш мақсадида “Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам” мавзусида 2020 йил 18-19 февраль кунлари “Мўйноқ” ва “Дослык” махалла фуқаролар йиғинларида 2та ўқув семинарлари бўлиб ўтди.
Мўйноқ туманида 18 февраль куни “Мўйноқ” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун тумандаги 9-сонли мактабда “Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам” дастури бўйича ўқув семинари ташкил этилди. Ушбу семинарда жами 112 нафар тингловчилар қатнашдилар. Ўқув семинари доирасида «Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам» мавзуси билан Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали бошлиғи Г.Рзаева  маъруза қилди ва республикада аҳолини тадбиркорлик асосларига ўқитиш ва соҳага йўналтиришни такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар, мавжуд муаммолар ва келгусидаги устувор вазифалар хақида тушунча берди. Мўйноқ тумани Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази (ТКМ) бошлиғи А.Шарапатдинов Савдо-саноат палатасига аъзолик масаласи буйича тўхтаб ўтти ва танланган фаолият йўналиши бўйича бизнесни ташқил этиш асослари тўғрисида тушинтириб берди ва ТКМ тарафидан тадбиркорлик билан шуғулланаётган ёки ўз фаолиятини бошлаш ниятида бўлган ташаббускорлар учун барча масалалар бўйича кўмакдош бўлишни ва юзага келадиган ҳар қандай муаммони ҳал қилишда амалий ёрдам беришга тайёр эканлиги ҳақида маълумот берди. Мўйноқ туманида ҳам тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг самарали фаолият юритишлари учун шароитлар яратиш борасида тизимли ишлар амалга оширилилганлиги ҳақида гапириб ўтилди. Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржаси Қорақалпоғистон Республикаси филиали маклери У.Отениязов «Хомашё ва ресурслардан фойдаланиш хуқуқини олиш ва электрон савдо» буйича маъруза қилди  хамда берилган саволларга батафсил жавоб бердилар.

Мўйноқ тумани «Дослык» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун шу куни семинар ташкил этилди ҳамда унда 46 нафар  тингловчилар қатнашди.Семинарда «Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам» мавзуси билан Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали бошлиғи  Г.Рзаева  маъруза қилди ва Мўйноқ тумани Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази (ТКМ) бошлиги А.Шарапатдинов ўзининг  маърузаси билан иштироқ этиб, тингловчилар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берди. Шунингдек, семинар доирасида Қорақалпоғистон РеспубликасиР Божҳона бошқармаси “Кўнғирот” ТИФ инспектор С.Дауенов “Ташқи иқтисодий фаолият. Экспорт ва импорт операциялари” бўйича  тушинтириш берди.


Машғулотлар қизғин тарзда ўтказилиб, шу махалла вакиллари Риспанов А., Оразалиева Г., Нуржанов Г., Курбаниязов Ж., А.Есемуратовлар томонидан бизнеснинг ҳуқуқий жиҳатлари, солиқ тизимидаги имтиёзлар, ишчиларни ишга олишда меҳнат муносабатлари, энг кам ойлик иш ҳақи миқдори, бож тўлов ставкалари ва тартиби, имтиёзли кредитлар, табиий газ, электр энергияси ва ичимлик суви билан узлуксиз таъминлашдаги муаммолар ва шунга ўхшаш жуда кўплаб берган саволларига батафсил жавоб олдилар.