24.02.2020 215

ССП Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан "Тадбиркорликка ўқитиш асослари"  ўқув курси ташкил этилди


Савдо-саноат палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси тасарруфидаги Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Пискент туман бўлинмаси "Тадбиркорликка ўқитиш асослари" мавзусида ўқув курсини ташкил этди. 

Мастер-класс тарзида ўтказилган ўқув курси Давлат хизматлари марказининг етакчилари,  Давлат солиқ бошқармаси мутахассислари ва Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази вакиллари билан хамкорликда олиб борилди.

Унда бюджет ташкилотлари ходимлари билан бир қаторда, тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳоли вакиллари ҳам иштирок этишди. 

Мазкур ўқув курсларини доимий равишда, йил давомида ўтказиш режалаштирилган.

 

ССП ахборот хизмати