24.02.2020 283

Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази томонидан ёшлар билан учрашув ташкил этилди


Жорий йилнинг 20 февраль куни Тошкент вилоятининг Охангарон туманида Прокурор сектори биносида “Прокурор ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази Оҳангарон тумани бўлинмаси раҳбари иштирок этган ушбу йиғилишда, ёшлар билан тадбиркорлик масалалари бўйича суҳбат ўтказилди. 

Туман прокурори томонидан ёшлар билан очиқ мулоқот олиб борилди ёшлар томонидан келиб тушган муаммо, масала ва таклифлар, ўзларини қизиқтирган саволлар юзасидан уларга тушинтириш берилди. 

Шунингдек учрашув давомида ёшларга Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази ходимлари томонидан мастер-класс ташкил қилинди.

Тадбир якунида,  фикр ва мулоҳазаларни инобатга олиб, туман ёшлари учун бизнес мактаби  ташкил этишга ва бу мактабга хорижий давлатларнинг бизнес треннерларини жалб қилишга келишиб олинди.

 

ССП Ахборот хизмати