24.02.2020 220

Тадбиркорлар Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳимоясида


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармасига Палата аъзоси бўлган «MIR SOLAR» МЧЖ ариза билан мурожаат қилган. Тақдим этилган хужжатларга кўра  Тошкент шаҳар ҳокимлиги Идоралараро комиссиясининг 2017 йил 28 декабрдаги 04-3002-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўралган.

Ариза ва унга илова қилинган хужжатларни ўрганиб чиқиш натижасида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан қарорни ихтиёрий бекор қилиш ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Идоралараро комиссиясига мурожаат юборилди ва ижобий ҳал этилмаганлиги сабабли уни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги ариза билан Чилонзор туман маъмурий судига ариза берилган.

Чилонзор туман маъмурий судининг ҳал қилув қарори билан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар бошқармасининг талабларини қаноатлантириш рад этилди.

Суднинг қароридан норози бўлиб Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан Тошкент шаҳар маъмурий судига апелляция шикояти берилди ва биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилиниб “Аввал хусусийлаштирилган қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари мулкдорлари томонидан Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ёки амалга оширмаслик тўғрисида”ги Идоралараро комиссиясининг қарори ҳақиқий эмас деб топилди ҳамда тадбиркорлик субъектидан ноқонуний тарзда 34 млн. сўм ундирилишининг олди олинди.

 

ССП Ахборот хизмати