24.02.2020 216

Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш Республика маркази Навоий вилояти филиали томонидан ўқув курслар ташкил этилди


Тадбиркорлик фаоляти асосларини ўқитиш Республика маркази Навоий вилояти филиали Бош мутахасисси Т.Холбоев ўз маърузасида Республикамизда тадбиркорлик фаолияти юритишдаги шарт-шароитлар тадбиркорларга берилаётган имконятлар ҳақида маълумотлар бериб ўтди. Қолаверса Марказ томонидан ўтган йили шаҳар ва туманларда кўрилган чора тадбирлар, ўзгаришлар ҳақида, яъни Марказ тадбиркорлик фаолятини Директор.уз сайти орқали мустақил онлайн таризда ўрганиш имконяти борлигини ва Оммавий ахборот васиталари орқали Телеграм сайтиниг Алтернатус каналида республикамизда тадбиркорлик фаолияти бўйича қилиниётган ишлар ва янгиликлар ҳақида маълумотлар олиш мумкунлиги ҳақида тушунтиришлар берилди.

Ўзбекистон Савдо-Саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармасини Хатирчи тумани ТКМ бош мутахасисси В.Ешқуввотов ўз маърузасида Савдо-саноат палатасининг фаоляти, вазифалари ҳақида қисқача тўхталиб ўтди сўнгра тадбиркорликни бошлашдан олдин танлаган фаолят юналиши бўйича бизнесни ташкил этиш асослари ва бизнес режа тузиш тартиби қандай бўлиши кераклиги ҳақида ўз маърузаси билан иштирок этди.

Ундан ташқари ушбу ўқув курсида ўз маърузалари билан Навоий вилоят Хатирчи туманининг ДСИ ходими А.Барноев, Навоий вилоят Божхона бошқармаси ходими ката энспектор Д.Кучимов фаолиятлари тўғрисида тўхталиб ўтдилар ва ўз маърузалари билан юзага келган саволларга жавоб бердилар. 

 

ССП Ахборот хизмати