15.06.2016 2665

Турли саноат тармоқларида ишлаб чиқилаётган Техник регламент лойиҳалари тўғрисида


Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаёти ҳавфсизлиги ҳимояси, атроф-муҳитни экологик муҳофазаси, давлатни мудофаа ва миллий ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2009 йил 23 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Қонуни кучга кирган бўлиб, унга кўра ишлаб чиқариш жараёнлари, иш ва хизматлар, маҳсулотларга қўйиладиган талабларни ўрнатишда ва қўллашда янгича ёндошувлар белгилаб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишни давом эттириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 2010 йил 10 майдаги 86-сонли қарори қабул қилинган.

Мазкур қонун талабларидан келиб чиқиб, республикамизнинг турли тармоқларида Техник регламентлар ишлаб чиқилиши белгиланган. Шу муносабат билан турли саноат тармоқлари бўйича ишлаб чиқилган Техник регламентлар лойиҳалари маҳаллий тадбиркорлик субъектларидан таклиф ва қўшимчалар олиш учун мазкур саҳифада жойлаштирилган.

Тегишли техник регламентлар бўйича тадбиркорлик субъектлари ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг Замонавий мини-технологиялар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўлимининг g.usmanov@chamber.uz электрон манзилига юборишлари ёки (+99871) 150-91-69 телефон рақамига мурожаат қилишлари мумкин.

“Ўқув ускуналари ва жиҳозлари ҳавфсизлиги тўғрисида”ги Техник регламент лойиҳаси

“Ғилдиракли транспорт воситалари ҳавфсизлиги тўғрисида”ги Умумий техник регламент лойиҳаси

“Тиббиётга тааллуқли маҳсулотлар ва тиббий  техниканинг ҳавфсизлиги тўғрисида”ги Умумий техник регламент лойиҳаси