26.02.2020 615

ССП ва БМТТДнинг қўшма лойиҳаси доирасида Фарғона водийсида семинарлар ўтказилмоқда.


Савдо-саноат палатаси ва БМТ Тараққиёт Дастурининг "Фарғона водийси деҳқонларининг иқлим ўзгариши хавфларига мослашиши ва барқарорлигини ошириш" қўшма лойиҳаси доирасида Фарғона водийсининг барча минтақаларида "Инвесторларни ҳимоя қилиш учун бизнес-режа тайёрлаш" мавзусида трейнинг машғулотлари ташкил этилди. Ташкил этилган икки кунлик тренингларда  Ёшлар иттифоқи ва Ишбилармон аёллар уюшмаси вакиллари фаол иштирок этишмоқда.

Бугун Тошкент давлат аграр университетининг Андижон филиалида юқоридаги мавзуга бағишланган семинар бошланди. Кеча шу мавзуга бағишланган семинар машғулотлари Наманган вилоятида якунланиб, унда 30 га яқин иштирокчилар 2 кун давомида бизнес-режа тузиш ва маркетинг тадқиқотларини ўтказиш асослари бўйича батафсил маъмумотларга эга бўлдилар.

Семинарлар эндилкда Фарғона шаҳрида  ўтказилиши режалаштирилган.

ССП Ахборот-хизмати