26.02.2020 243

Хоразм вилоятида “Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам” мавзусида ўқув семинар ташкил этилди.


2020 йилнинг 26 февраль куни Хоразм вилояти Урганч туманида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва аҳолини молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида “Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам” ўқув семинари ташкил этилди

Ушбу ўқув семинарда Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республикаси маркази Хоразм вилояти филиали бош мутахассиси Садуллаев Бобур, АТБ Кишлок курилиш банк мутахассиси Ибодуллаев Мухиддин ўз маърузалари билан қатнашиб, семинар иштирокчиларига тадбиркорлик фаолиятини бошлашдаги зарурий билимлар, банклар томонидан берилаётган имтиёзли кредитлар ҳамда Савдо–саноат палатаси хизматлари ҳақида маъруза қилишди ва тадбиркорликка оид берилган барча саволларга жавоб беришди.

Очиқ мулоқат тарзида ўтказилган семинарда 155  нафар ёшлар ва тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирган ахоли вакиллари қатнашди.

ССП Ахборот-хизмати