28.02.2020 582

“Жамоатчилик Кенгаши” йиғилиши ўтказилди


Савдо-саноат Палатасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ҳузуридаги Тадбиркорликка Кўмаклашиш Маркази УК Чирчиқ шаҳар бўлинмаси, шаҳарнинг Бош вазир қабулхонаси билан ҳамкорликда, “Жамоатчилик Кенгаши” йиғилишини ўтказди. Унда ҳозирги куннинг долзарб масалалари, тадбиркорлар фаолиятида учраши мумкин бўлган бюрократик тўсиқлар муҳокама қилинди.

Жумладан, йиғилишда 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар бўйича видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлашга қаратилган вазифалар тақсимланди.

Шунингдек  муҳокамада, тадбиркорлик яхши ривожланган ва аҳоли зич жойлашган ҳудудлар атрофида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ва бўш турган ер майдонларида кичик саноат зоналари ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди. Улардаги ер участкалари тадбиркорларга бозор қийматида эгалик ҳуқуқи билан сотиш, тадбиркорликни ривожлантириш ва касбга тайёрлаш орқали камбағалликни камайтиришга эришиш мумкинлиги алоҳида таъкидланди.

 

ССП Ахборот хизмати