28.02.2020 739

Жиззах вилоятида “Тадбиркорлик асослари” ўқув курслари давом этмоқда


Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази Жиззах филиали томонидан Жиззах Политехника институти биносида “Yoshlar kelajagimiz” жамғармасининг фаолиятини ахолига тарғиб этиш мақсадида Жорий йилнинг 24-28 февраль кунлари ўқув курслари бўлиб ўтди. 

Ўқув курсда Жиззах шахар Хокимининг биринчи ўринбосари А.Алишеров “Ҳудудларда тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун яратилган ташкилий жиҳатлари ва қўллаб-қувватлаш тадбирлари” ва Тадбиркорлик фаолияти юритиш истагида бўлган ёшларимизга «Бизнес яратиш йўлидаги етти қадам» мавзусида маъруза қилди. Шу қаторда ўқув курсда Жиззах шаҳар ДСИ инспектори А.Суннатов, Бухгалтерия хисоби, солик ва молиявий хисобот.

Солиқлар ва мажбурий тўловлар улар бўйича имтиёзлар, Савдо ва хизмат кўрсатишда назорат касса машиналари (виртуал касса) ва тўлов мавзусида хамда вилоят Бандлик бош бошқармасидан Ш.Жўраев мехнат қонунчилиги, кадрларни танлаш ва ўқитиш мавзусида, вилоят «Кафолат суғурта компанияси» АЖ Жиззах вилоят филиали мутахасиси Б.Мухторов «Тадбиркорлик фаолияти юритишда суғурта турлари» тўғрисида маъруза қилди ва ёшларимиз саволларига жавоб беришди. Ўқув курсда 50 нафар тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ёшларимиз қатнашишди.

 

ССП Ахборот хизмати