20.06.2016 5240

Палата аъзолиги бадаллари эндиликда электрон тўлов орқали


Мамнуният билан шуни маълум қиламизки, “UPAY” универсал электрон тўлов хизмати билан ҳамкорликда Палата аъзолиги бадалларини тўлаш имконияти жорий этилди.

Эндиликда Палата аъзолари “UPAY” тўлов тизими орқали аъзолик бадалларини тўлашлари мумкин бўлади. Тўловни амалга оширишдан олдин “UPAY” тўлов тизимидан рўйхатдан ўтишингиз лозим бўлади, сўнгра u-pay.uz сайти орқали ёки iOS ва Android учун ишлаб чиқилган махсус дастурий таъминотлар орқали тўловни амалга ошириш имконияти мавжуд бўлади.

Маълумот учун, “UPAY” электрон тўлов тизими бўлиб, фуқароларнинг пластик карточкаларидаги маблағларини интернет орқали бошқариш имкониятини беради. Ушбу тизим орқали коммунал хизматлар, солиқ, мобил операторлар, телефония, интернет провайдерлар, интернет ресурслар ва бошқалар учун тўловларни амалга ошириш имконияти мавжуд.