10.03.2020 415

24-26-март кунлари бешта йирик кўргазма ўтказилади


2020-йил 24-26-март кунлари “Ўзэкспомарказ”да “International Expo Group” МЧЖ компанияси томонидан Халқаро саноат кўргазмалари ўтказилади.

Кўргазмаларнинг расмий очилиш куни 24-март соат 11:00 да.

Кўргазма бир вақтнинг ўзида 5 йирик ярмаркани ўз ичига олган.

  • Металлургия, машинасозлик, металга ишлов бериш, бутлаш йўналишлари бо’йича “UzMetalMashExpo-2020” XII Халқаро кўргазмаси;
  • Махсус техника, транспорт, авто-саноат йўналиши бўйича “UzTechTransExpo-2020” XII Халқаро кўргазмаси;
  • Тог’-кон саноати учун технологиялар ва жиҳозлар бўйича “UzMiningExpo-2020” XI Халқаро кўргазмаси;
  • Кимъё саноати, пластмасса ва резина ишлаб чиқариш, лаборатория ва тахлил йўналиши бўйича “UzChemPlastExpo-2020” Х Халқаро кўргазмаси;
  • Қадоқлаш, ускуналар йўналиши бўйича “InterPackExpo-2020” IV Халқаро кўргазмаси.  

Халқаро кўргазмаларда Канада, Германия, Швецария, Эстония, Туркия, Белгия, Швеция, Ҳиндистон, Хитой, Корея Республикаси, Россия, Белорусия, Украина, Қозоғистон ҳамда юртимизнинг бир қатор корхона ва фирмалари ўз ишлари билан қатнашадилар.

Қўшимча маълумот: www.ieg.uz сайтида.

 

ССП Ахборот хизмати