11.03.2020 423

Ҳиндистонда “MEGA SHOPPING FESTIVAL” бўлиб ўтади


2020 йилнинг 27 мартдан 5 апрельга қадар Гужарат штадида жойлашган Ахмадобод шаҳрида (Ҳиндистон) “MEGA SHOPPING FESTIVAL” номли Биринчи фестиваль бўлиб ўтади.

Ушбу тадбир давомида “В2В” ва “В2С” форматидаги учрашувлар ташкил этилади.

“В2В” сегментида тўқимачилик, чарм, қўл санъатлари, қимматбаҳо тошлар ва заргарлик буюмлари, гиламлар, туризм, пластмасса ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари намойиш этилади. “В2С” сегмент эса безак ва амалий санъат, қайта ишланган озиқ овқат махсулотлари, косметика ва электр жиҳозлари, электрон буюмлар, ўйинчоқлар, мебеллар ва янги инновацион маҳсулотларга қаратилади.

Ушбу фестивальда қатнашиш мақсадида бўлганлар, қуйидаги ҳавола орқали анкетани тўлдириб ва пастда кўрсатилган электрон почтага юборишлари мумкин.

Қолаверса, 2020 йилнинг 8дан 17 майга қадар Бангалорда (Ҳиндистон) Иккинчи “MEGA SHOPPING FESTIVAL” бўлиб ўтади. Анкетани тулдириш учун ҳавола.

Қўшимча маълумот учун Samson@cleindia.com йоки imdbsml@cleindia.com электрон почталарга мурожаат этишингиз мумкин. Масъул шахс Эллиот Самсон.

 

ССП Ахборот хизмати