13.03.2020 315

BMW логотипини янгилади


Немис автоконцерни BMW янги логотипини намойиш қилди. Унда аввалги қора фон ўрнини шаффоф фон эгаллаган. BMW сўнгги марта ўз логотипини 1997 йили янгилаган эди.

Компаниянинг изоҳ беришича, янги эмблема рақамли технологиялар бозорида фаол бўлган ёш сотиб олувчиларни қизиқтириши керак. Йенс Тимернинг сўзларига кўра, логотип очиқлик ва равшанликни ифодалайди.

Ушбу янгиланган логотип BMW i4 автомобилида қўлланилади. Ушбу модел кейинги йилдан серияли ишлаб чиқарила бошлайди.

 

Манбаа: tass.ru