20.03.2020 125

Буғ-газ ва газ турбина қурилмалари учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқарувчи маҳаллий тадбикорлик субъектлари диққатига!


Республикамизда саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни даражасини чуқурлаштиришга доир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Ҳозирда, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси саноат корхоналарининг эспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда  махаллийлаштириш даражасини янада ошириш, ички бозорни миллий маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида буғ-газ ва газ турбина қурилмалари учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқарувчи маҳаллий тадбикорлик субъектларинининг маълумотлари олинмоқда.

Шу муносабат билан маҳаллийлаштириш дастурида иштирок этиш истагидаги буғ-газ ва газ трубина қурилмалари учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқарувчи маҳаллий тадбикорлик субъектлари ўз корхоналари тўғрисдаги маълумотларни иловага мувофиқ жадвал 2020 йил 26 мартга қадар Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси expo@chamber.uz электрон манзилига тақдим этишларини сўраймиз.

Қўшимча мурожаат учун Палатанинг Экспортга кўмаклашиш бошқармаси масъул ходими Аъзамов Сардорга +99878 150-60-06 (ички рақам 18-51) телефон рақами бўйича қўнғироқ қилиш мумкин.

 

ССП Ахборот хизмати