24.03.2020 235

Юз ниқоблари қўшилган қиймат солиғидан озод этилади


Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 20 мартдаги “Тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги 114-сонли буйруғига асосан юз ниқоблари Тиббий буюмлар рўйхатидан чиқарилиши муносабати билан, юз ниқобларни олиб кириш, ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва реализация қилишда солиққа тортиш бўйича қуйидагиларни маълум қилади. 

Юз ниқоблари Тиббий буюмлар рўйхатидан чиқарилиши солиққа тортиш масаласи билан боғлиқ бўлмаганлиги, уларни ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш кўзланганлигини учун мазкур буюмлар Тиббий буюмлар сифатида таърифланиб, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 243-моддасига мувофиқ қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.   

Юз ниқобларни бепул бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳолат ҳисобланиб, ушбу айланма қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.  

 

ССП Ахборот хизмати