20.04.2020 1077

"Маркетинг асослари" мавзусида бепул онлайн-семинар ташкил қилинмоқда


2020 йилнинг 20 апрель куни, соат 17:00 да "Маркетинг асослари" мавзусида АГРОКОМП – Қозоғистон ва Ўзбекистонда қиймат занжири, барқарор ривожланиш ва эко-инновацияларни такомиллаштириш орқали Ўзбекистон ва Қозоғистон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги саноати корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш лойиҳаси доирасида бепул онлайн-семинар ташкил қилинмоқда.

Лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилади.

Бизнесни олдинга тортувчи кучларнинг орасида eнг асосийларидан бири – маркетнингдир.

Айнан шу йўналишда кучли бўлган компаниялар шубҳасиз муваффақиятга эришадилар.

Аммо маркетингни сирлари қандай?

Бу саволга жавоб топиш учун, Бахтиёр Тўхтаев (promarketing.uz раҳбари, MDIST катта укитувчиси, 12 йиллик тажрибага эга маркетинг мутахассиси) нинг семинарида қатнашинг!

 

Семинарга уланиш иловаси: https://webinar2.camon.uz/b/agr-mjt-w6q

 

ССП Ахборот хизмати