27.04.2020 1264

"Савдо услублари ва кўникмалар; FAB усули, янги ва мавжуд бўлган харидорлар билан муносабат ўрнатиш" мавзусида бепул онлайн-амалиёт


Савдо – ҳақиқий санъат ҳисобланади. Унинг ўз сирлари, методлари ва услублари мавжуд, халқаро амалиёт эса янгидан янги трендларни яратиб келмоқда. Хўш, савдони халқаро даражада қилиш учун нималарни билиш керак? Бу саволга жавоб топиш учун, 2020-йилнинг 27 апрель куни, соат 17:00 да, "Савдо услублари ва кўникмалар; FAB усули, янги ва мавжуд бўлган харидорлар билан муносабат ўрнатиш" мавзусида AGROCOMPҚозоғистон ва Ўзбекистонда қиймат занжири, барқарор ривожланиш ва эко-инновацияларни такомиллаштириш орқали Ўзбекистон ва Қозоғистон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги саноати корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш лойиҳаси доирасида бепул онлайн-амалиёт ташкил қилинмоқда.

Семинар спикери тажрибали маркетолог, "Malevich Consulting" асосчиларидан бири, 14 йиллик тажрибага эга хизмат кўрсатиш соҳасида бизнес-мураббий - Алишер Рустамов.

Иштирок этиш учун ҳавола: https://webinar2.camon.uz/b/agr-y2c-maf

 

ССП Ахборот хизмати