04.05.2020 411

"Пандемия даврида тадбиркорларга давлатимиз томонидан ёрдам" мавзуидаги вебинарга таклиф этамиз.


Ҳурматли тадбиркорлар!

Сизларни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури билан ҳамкорликда COVID-19 пандемияси сабабли юзага келган салбий оқибатларни юмшатиш мақсадида ишга туширилган “Бизнес-клиника” лойиҳаси доирасида COVID-19 пандемияси туфайли кризис даврида тадбиркорлик субъектларни қўллаб-қувватлашга бағишланган биринчи вебинаримизга таклиф қиламиз. 

Маърузачи Савдо-саноат палатаси бошқарма бошлиғи, юрист-консультант Шерзод Саттаров

Вебинар мавзуси: "Пандемия даврида тадбиркорларга давлатимиз томонидан ёрдам" 

Вебинар жорий йилнинг 5 май куни соат 16:00да қуйидаги хавола орқали намойиш этилади: https://webinar2.camon.uz/b/mhq-z72-fzv

Вебинарларимизда иштирок этиш бепул.

Бизнес клиника лойихаси янгиликлари билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб боришингиз мумкин t.me/biznes_klinika