13.05.2020 120

Савдо-саноат палатасининг тадбиркорлик субъектлари мурожаатларини ҳал этиш натижалари бўйича матбуот-релизи.


Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасига Коронавирус пандемиси (COVID-2019) шароитида, карантин чекловлари даврида тадбиркорлик фаолиятида дуч келаётган муаммолар юзасидан тадбиркорлик субъектлари мурожаатларининг ҳал этилиши натижалари бўйича МАТБУОТ-РЕЛИЗИ

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолиятининг асосий йўналишларидан бири – бу тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш ҳисобланади.

Бу борадаги ишларни ташкилий жиҳатдан самарали амалга ошириш мақсадида Савдо-саноат палатаси давлат ташкилотлари, жумладан, вазирликлар, қўмиталар ва агентликлар, уюшмалар, банклар ҳамда молия ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириб келмоқда.  

Жаҳон миқёсида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишда, шу жумладан инсонларнинг ҳаракатланишига чекловлар киритиш ва корхоналар фаолиятини тўхтатиш орқали мисли кўрилмаган чоралар кўрилмоқда.

Глобал иқтисодиёт тизимининг бир қисми бўлган Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам мазкур омиллар таъсир қилмоқда, бу эса ўз навбатида ушбу ҳолатнинг салбий таъсирларини юмшатиш бўйича самарали олдини олувчи чоралар кўришни талаб қилади. Бунда туризм, транспорт, фармацевтика ва тўқимачилик саноати каби республика иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5969-сон Фармонига мувофиқ, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг мурожаатларини тезкорлик билан кўриб чиқиш, жойларда ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва бандликни таъминлаш бўйича қўшимча захиралар аниқланишини таъминлаш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли Фармони қабул қилинган бўлиб, мазкур Фармоннинг 22-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси томонидан чекловлар амал қиладиган давр учун енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари келиб чиққанлиги ҳақида расмий хабарнома эълон қилинган.

Хусусан, 2020 йилнинг апрель-май ойларида бир қанча мурожаатлар келиб тушиши ҳолати қайд этилмоқда, жумладан:

Мол-мулк солиғи, ер солиғи, даромад солиқларидан 2020 йилнинг 1 апрелидан –            31 декабрига қадар озод қилиш ёки имтиёз бериш масаласида;

Ижтимоий солиқ учун 2020 йил 31 декабрга қадар тўлов ставкасини 1 %га камайтириш шаклида имтиёз бериш;

Корхона ва шахсий автотранспорт воситаларига махсус стикер ёки ўрнини босувчи рухсатнома олишда;

 

 

Кредит фоиз ставкаларини 2020 йилнинг 1 октябрига қадар узайтириш масаласида.

Фоизсиз молиявий ёрдам (ссуда) ажратиш масалаларини қамраб олади;

 

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг “Давлат хизматларини кўрсатувчи ваколатли органлар билан ҳамкорлик бошқармаси” томонидан мазкур масалалар чуқур ўрганилиб, уларнинг ечими ижобий ҳал қилиниб келинмоқда.

Хусусан:

1. Фарғона вилоятида фаолият юритувчи “Agricultural parts invest” масъулияти чекланган жамияти томонидан корхона ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида хизмат ва шахсий автотранспорт воситаларига махсус стикер олинишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинган.

  • Палата томонидан ушбу масала атрофлича ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал этилди. Корхона Фарғона-Тошкент йўналишида ҳаркатланиш учун махсус рухсатнома (стикер)га га бўлди.

2. Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи “Қурилиш индустрия ҳажмли уй-жой” масъулияти чекланган жамияти томонидан банк кредит фоиз ставкаларини 2020 йилнинг               1 октябрига қадар сўндириш масаласида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинган.

- Тадбиркорлик субъекти мурожаати атрофлича ўрганиб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ижро учун тақдим этилди. Шунга кўра, мурожаатда келтирилган масала тижорат банклари томонидан ҳал этилганлиги маълум қилинди.

3. Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи “Gaz Neft-Avto Benzin” масъулияти чекланган жамияти томонидан солиқ имтиёзлари масаласида амалий ёрдам сўралган эди.

- Ер, мулк ва сув солиқларини тўлаш муддатларини 2020 йил 1 октябргача узайтиришда ёрдам кўрсатилди.

4. Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи “FOTON LOGISTIKA” масъулияти чекланган жамияти томонидан “Ипотека банк” АТ Бош амалиёт бошқармасидан 2018 йил 15 октябрда 11,8 млрд. сўм миқдорида ажратилган кредит маблағининг муддатини узайтиришда мурожаат қилинган.

-  Кредит фоиз ставкаларини 2020 йилнинг 1 октябрига қадар узайтирилиб берилди.

5. Тошкент шаҳрида фаолият юритувчи яна бир корхона “UNIDERM” масъулияти чекланган жамияти томонидан ишлаб чиқаришда керак бўладиган спирт маҳсулотини ҳар ойда 2 тоннадан олишда амалий ёрдам сўралган.

-  Корхонага ҳар ойда 2 тонна спирт маҳсулоти олишда амалий ёрдам кўрсатилди.

6. Сирдарё вилоятида фаолият кўрсатувчи WANG DA GROUP масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхона томонидан “Ипотека банк” АТ банки томонидан олинган 8 млн. АҚШ долларимиқдоридаги кредитнинг асосий қарзини тўлашда кредит таътилини олиш, солиқларни тўлаш муддатларида имтиёз ажратилишида амалий ёрдам сўралган.

- Мазкур масала Савдо-саноат палатаси томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, ижобий ҳал этилди. Шунингдек, тадбиркор томонидан миннатдорчилик хати тақдим этилди.

ССП Ахборот-хизмати