15.05.2020 226

Ўзбекистонга ветеринария хизмати назорати остидаги маҳсулотларни 2021 йилдан олиб киришнинг янги тартиби жорий этилади


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 майда “Давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 277-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўта хавфли юқумли касалликларни қўзғатувчилар кириб келишининг олдини олиш ҳамда тарқалиши хавфини бартараф этишнинг хавфсиз муҳофазанинг самарали тизимини яратиш, шунингдек, давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб кириш тартиб-таомилларини янада соддалаштириш ва такомиллаштириш мақсадида 2021 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларни олиб киришга экспорт қилувчи ташкилотлар ва шахслар реестрига киритилган хорижий экспорт қилувчиларга рухсат берилади.

Ушбу тартиб фавқулодда вазиятларда, халқаро кўргазмаларда қатнашишда, лаборатория таҳлиллари учун намуналарда, шунингдек, дипломатик корпус, илмий ва давлат мақсадлари учун олиб келинадиган товарларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига уч ой муддатда Реестрни шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш топширилган.