20.05.2020 301

Пандемия шароитида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасидаги вазифалар муҳокама этилди


 

Савдо-саноат палатаси Раиси А.Икрамов раҳбарлигида Палатанинг ҳудудий бошқармалари ходимлари иштирокида видео-конференц алоқа орқали йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда пандемия шароитида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, давлат томонидан берилаётган имтиёз ва преференцияларни қўллашда ва фаолиятини тиклаётган тадбиркорлик субъектларига ҳуқуқий ёрдам ва зарур маслаҳатлар бериш орқали кўмаклашиш борасида Палата олдига қўйилган вазифалар ва уларни бажариш йўллари муҳокама этилди.

Палата Раиси А.Икрамов тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ишларни янада жадаллаштириш учун барча ҳудудий бошқарма бошлиқлари йил бошида белгилаб олинган асосий йўналишлар бўйича ишларни давом эттириши лозимлиги ва шу билан биргаликда, тадбиркорлик субъектларига пандемия даврида хизмат кўрсатиш кўламини кенгайтириш, карантин шароитида тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарор талабларини тадбиркорлар эътиборига етказиш ва уларни маҳаллий ҳокимликлар ҳамда бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда амалга ошириш чораларини кучайтириш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини карантинга оид қонунчилик талаблари хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этиш, тадбиркорлик субъектларини онлайн режимида бизнес асосларига ўқитиш имкониятларидан самарали фойдаланиш ва ўқийдиганлар сонини кескин кўпайтириш ҳамда Палата ва унинг қуйи тизимида карантин талабларига қатъиян риоя этган ҳолда иш фаолиятларини ташкил этиш масалалари муҳокама этилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.