22.05.2020 96

Савдо-саноат палатаси кўмагида тадбиркорга 202 079,20 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорлик ундириб берилди


Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига Палата аъзоси “MT Инвест-Импекс” МЧЖ мурожаат қилиб, “Гулистон экстракт ёғ” ОАЖ ҳисобидан соя маҳсулотини ҳарид қилиш тўғрисидаги шартномалар бўйича 202 079,20 АҚШ доллари миқдорида асосий қарздорлик ва 60 152 АҚШ доллари миқдорида пеня ундиришда амалий ёрдам сўраган.

Савдо-саноат палатаси томонидан ишга доир хўжжатлар ўрганиб чиқилиб, Палата аъзосининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Тошкент туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилди.

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 11 март кунидаги ҳал қилув қарори билан Савдо-саноат палатаси томонидан критилган даъво ариза қаноатлантирилиб, “Гулистон экстракт ёғ” ОАЖ ҳисобидан “MT Инвест-Импекс” МЧЖ фойдасига 202 079,20 АҚШ доллари миқдорида асосий қарздорлик ва 10 000 АҚШ доллари миқдорида пеня ундириб берилди ва шу тариқа тадбиркорнинг ҳуқуқий манфаатлари ҳимоя қилинди.

ССП Ахборот-хизмати