22.05.2020 83

Хитой Халқ Республикаси ишбилармон доира вакиллари билан инвестиция ва савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.


Жорий йилнинг 22 май куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси  Хитой Озиқ-овқат ва маҳаллий чорвачилик маҳсулотлари экспорт ва импорт қилиш бўйича савдо палатаси, Хитой тўқимачилик маҳсулотларини экспорт ва импорт қилиш савдо палатаси, Сиань шаҳри савдо бошқармаси, Хитой халқаро савдога кўмаклашиш қўмитаси Сиань бошқармаси  ва “Huahe International” бизнес ташкилоти билан ҳамкорликда икки давлат ишбилармон доиралари вакиллари учун “Zoom” электрон платформасида “Хитой ва Ўзбекистон ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари” тўғрисида онлайн видеосеминар бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Экспортга кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи Ғ.Усмонов кириш сўзи билан иштирок этди ҳамда тадбир давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Вебинарда Ўзбекистондан 100 дан ортиқ ҳамда Хитойдан 25 дан ортиқ компаниялар иштирок этдилар.Тадбир давомида икки давлат ишбилармон доиралари ўзаро савдо ва инвестициявий ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.Шу билан бирга, тадбирда қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, тиббиёт ускуналари ва қурилиш соҳасида тақдимотлар бўлиб ўтди.

          Шунингдек, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, тўқимачилик саноати, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда савдо масалаларини янада жадаллаштириш бўйича ишбилармонлар томонидан кўплаб таклифлар билдирилди.

ССП Ахборот-хизмати