27.05.2020 114

«Palata Eksport» Унитар корхонаси ташқи савдо операциялари бўйича товар экспертизаси соҳасида хизматларни таклиф этади


“Palata Eksport” Унитар корхонаси Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси қошида 2008 йилда ташкил этилган бўлиб, тадбиркорлик субъектлари учун товарларни экспертиза қилиш борасида қуйидаги хизматларни кўрсатади:

- амалдаги қонунчилик бўйича божхона тўловлари суммасини тўғри ҳисоблаш, ташқи савдо операцияларида қонун ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар ва преференцияларни тўғри қўллаш бўйича Ўзбекистон Республикасида маҳсулотларни ТИФ ТН кодини аниқлаш ва тасдиқлаш юзасидан эксперт хулосаларини тақдим этиш;

- ташқи савдо шартномаларига мувофиқ товарларни юклаш ва туширишда мустақил экспертизани кафолатлаш мақсадида экспорт ва импорт қилинадиган товарлар, хом-ашё ва асбоб-ускуналарни сони, сифати ва тўлиқлиги бўйича эксперт хулосалари бериш;

- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сонли қарорига мувофиқ мажбурий тартибда сертификатланадиган товарлар туркумига киришини аниқлаш бўйича хулосалар тақдим этади.

“Palata Eksport” УК томонидан бериладиган тегишли хулоса (экспертиза акти) товарни ўрганиш ўтказилаётган вақтда экспорт-импорт операциялари бўйича жўнатилаётган ёки қабул қилинаётган юкларнинг тузилган шартнома шартларига мувофиқ миқдори, сифати ва тўлиқлигини томонлар учун тасдиқлайди.

Товар экспертизасига оди хизматлар бўйича қўшимча маълумот олиш учун “Palata Eksport” Унитар корхонасининг экспертлари Амбарцумова Анжелла Жўржевнага +99890 185-32-14 ва Саидмуратова Дилора Рустоевнага +99890 185-85-30 мурожаат қилишингиз мумкин.
 

ССП Ахборот-хизмати