01.07.2016 3977

Ёш мутахассислар кўриги


Навоийда “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди. 

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, Савдо-саноат палатаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида навқирон авлоднинг ҳар томонлама баркамол улғайиши, истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши йўлида яратилаётган шароитлар, ёшларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди. 

Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурига мувофиқ ўтказилган танловда туман ва шаҳарларда турли соҳаларда меҳнат қилаётган фаол ёш мутахассислар иштирок этди. 

Иштирокчиларнинг долзарб ғоялари, инновацион ишланмалари, янги фаолият турларини йўлга қўйиш борасидаги лойиҳалари турли номинациялар бўйича тақдирланди. 

– Докторлик илмий ишим билан иштирок этиб, ғолиб бўлдим, – дейди “Энг фаол ёш олим” номинацияси ғолиби, Навоий давлат педагогика институти катта илмий ходими Анваржон Қандаҳоров. – Юртимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганишга қизиқаман. Кармана тумани тарихига оид илмий тадқиқотларим ёш авлодни аждодларимизнинг бой меросидан баҳраманд этишга кўмак беради, деб ўйлайман. 

Ғолиблар танловнинг мамлакат босқичида иштирок этади. 

Манба: uza.uz