10.06.2020 277

Фарғона вилоятининг Бешариқ ва Ўзбекистон туманларида тадбиркорлар билан учрашув ташкил этилди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 5-6 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи якуни бўйича ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини самарали ва сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича Бизнес-омбудсман бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳининг Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларида тадбиркорлар билан учрашиши бўйича “Режа-график” тасдиқланган эди.

Юқоридаги режа графикка асосан 2020 йил 9 июнь куни Фарғона вилоятининг Бешариқ ва Ўзбекистон туманларида Бизнес Омбудсман, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, вилоят ҳокимлиги ҳамда тегишли мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида тумандаги тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди

.

Ушрашувда тадбиркорларни қийнаётган муаммо ва таклифлари тингланиб, очиқ мулоқот олиб борилди ҳамда келтирилган муаммоли масалалар жойида ўрганилиб уларнинг ечими бўйича амалий ёрдам кўрсатилди, ўрганилиши лозим деб топилган айрим масалалар алоҳида назоратга олинди.

 

ССП Матбуот-хизмати