12.06.2020 730

"Гилос дарахтини етиштириш ва унга шакл бериш" мавзусида навбатдаги вебинар


AGROCOMP – Қозоғистон ва Ўзбекистонда қиймат занжири, барқарор ривожланиш ва эко-инновацияларни такомиллаштириш орқали Ўзбекистон ва Қозоғистон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги саноати корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш лойиҳаси доирасида бепул вебинарлар ташкил қилиниб келаётганидан хабарингиз бор.

2020 йилнинг 12 июнь куни, соат 16:00 да "Гилос дарахтини етиштириш ва унга шакл бериш" мавзусида навбатдаги вебинар бўлиб ўтиши режалаштирилган. Ушбу лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилади.

Ўтган вебинарларимизда гилос ҳақида суҳбатлашгандик, бугун ҳам шу мавзуни давом эттирамиз.

Хўш, гилос дарахтига қандай шакл бериш керак? Бу саволга жавоб топиш учун, Шухрат Аброровнинг вебинарида қатнашишга таклиф этамиз!

Вебинарда қатнашиш учун ҳавола: http://webinar2.camon.uz/b/sho-v9p-99p

 

ССП Матбуот-хизмати