19.06.2020 677

"Савдо-сотув соҳасидаги ходимларни мотивацияси ва бошқаруви" мавзусидаги вебинар


2020 йилнинг 19 июнь куни, соат 16:00да, "Савдо-сотув соҳасидаги ходимларни мотивацияси ва бошқаруви" мавзусида AGROCOMP – Қозоғистон ва Ўзбекистонда қиймат занжири, барқарор ривожланиш ва эко-инновацияларни такомиллаштириш орқали Ўзбекистон ва Қозоғистон озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги саноати корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш лойиҳаси доирасида яна бир бепул вебинар ташкил қилинмоқда.

Лойиҳа Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилади.

Сотувларда кўпинча бутун бир жамоа ишлайди. Сотув жараёнининг нақадар муваффақиятли бўлишини ушбу жамоа малакаси ва мотивацияси ҳал қилади. Хўш, сотув жамоасини қандай қилиб бошқариш даркор? Мотивацияни улар қаердан олишлари мумкин? Бу ва бошқа саволларга жавоб топиш учун, Алишер Рустамовнинг вебинарида қатнашинг!

Вебинарда иштирок этиш учун ҳавола: http://webinar2.camon.uz/b/sho-zh2-huj

 

ССП Матбуот-хизмати