24.06.2020 285

Бизнес-омбудсман бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи Ёзёвон туманида


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 5-6 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи якуни бўйича ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижросини самарали ва сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича Бизнес-омбудсман бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳининг Фарғона вилоятининг шаҳар ва туманларида тадбиркорлар билан учрашиши бўйича “Режа-график” тасдиқланган эди.

Юқоридаги режа графикка асосан 2020 йил 19 июнь куни Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида Бизнес Омбудсман, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, вилоят прокуратураси, вилоят ҳокимлиги ҳамда тегишли мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида тумандаги тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув давомида тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган ва уларни қийнаётган муаммолар очиқ ойдин айтиб ўтилди. Айниқса, кредит олиш, лизинг асосида транспорт воситасини олиш, бўш турган биноларни очиқ аукционга чиқариш, такрорий экин учун ер ажратиш, инфратузилма масалалари ҳамда ижара шартномаси асосида фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Кўплаб муаммолар жойида ҳал этилди.

ССП Ахборот-хизмати