26.06.2020 123

Қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш бўйича онлайн бизнес-форум


Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Коня Савдо палатаси билан биргаликда 2020 йилнинг 30 июнь ва 1 июль кунлари Туркиядан қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш бўйича онлайн бизнес-форум ўтказишни режалаштирмоқда.

Форумда Туркиядан қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчиларнинг Ўзбекистон компаниялари билан онлайн учрашуви ташкил этилиши режалаштирилган.

Ушбу тадбирда иштирок этиш бепул бўлиб, «Zoom» платформаси орқали онлайн режимида ўтказилади, тадбирда иштирок этиш учун 2020 йилнинг 29 июнига қадар тақдим этиладиган линк орқали мажбурий рўйхатдан ўтишингиз сўралади.

ССП Матбуот хизмати