26.06.2020 173

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорининг мазмун ва моҳияти тадбиркорларга етказилди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 июндаги “Хизматлар соҳасини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4752-сонли қарори мазмун ва моҳиятини тадбиркорларга ва кенг жамоатчилик етказиш мақсадида 2020 йил 24 июнь куни Савдо-саноат палатаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси ходимлари ва Фарғона шаҳар ТКМ раҳбари И.Маматхоновалар Фарғона шаҳрида жойлашган “Ибратли бекам” ўқув марказида бўлиб, марказнинг фаолияти билан яқиндан танишдилар. 

“Ибратли бекам” ўқув маркази 2009 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда 21 хилдан ортиқ ўқув ва касбга ўргатувчи курслар мавжуд бўлиб, ўқувчилар 1-3 ой давомида керакли билим ва касбларга эга бўладилар ва ўқитувчиларнинг ҳар бири олий маълумотли бўлишидан ташқари, ўз ишининг устаси ва тажрибали мутахассислардир.

ССП Ахборот-хизмати